Ҳар тунинг Қадр ўлубон,
Ҳар кунинг Наврўз ўлсун!
✍️Навоий
👨👩👧👦Наврўз байрами юртимизда умумхалқ баҳор байрами, янгиланиш, яшариш ва уйғониш билан боғлиқ!
🌸Наврўз🌹
- Кунлар узайиб тунлар қисқарадиган сана,
- Дехқончилик мавсумининг бошланиши,
- Баҳор нишонаси,
- Оилавий байрам.
Урфимизда Наврўзни нишонлашдаги эҳтиёт бўлиш керак бўлган жихатлар:
❌Сумалакни пишираётганда тагини кавлаб ният қилса ижобат бўлади!❓⁉️🤷♂️🤦🏼♀️
✅Сумалак бу оддий буғдойдан тайёрланадиган байрам таоми, ниятлар рўёбга чиқиши ва сумалак кавлаш билан хеч қандай боғликлик йўқ!
❌Сумалак тошидан нажот кутиш⁉️🙅♀️🤦🏻♂️
✅Сумалак 20-24 соат давомида пишириладиган таом бўлгани учун унинг тагига олмаслиги учун тош солинади. Хеч қандай - умид, сирдош, йўлдош, мўжиза, омад, бахт, мухаббат, қувват ҳам эмас, ундан умр, соғлиқ, хузур берувчи нур сўраш энг камида ғирт ахмоқлик! У оддий кўчадан териб олинган тош!
❌Маълум бир вилоятларда зардуштийлар ақидасига хос гулҳан атрофида айланиш, устидан сакраш одатлари сақланиб қолган?🤦🏻♂️
✅Бу одатга «Астаҳфируллоҳ” дейишдан бошқа калима ноўрин.
⚠️Гуноҳи кабира - ширкдан ўта эхтиёт бўлинг, нажот ёлғиз ўзидандир, ёлғиз Аллоҳга ихлос ва умид қилинг!
🌷Байрам муборак бўлсин, хонадонингиздан хурсандчилик ва муҳаббат аримасин!