← Барча мақолалар
1. Якка қолсанг “Холи қолдим”- демагин - Сени кузатиб турувчи зот бор.

Нафасларинги санаб тургувчи зот бор.
2. Солих бўлсанг - сени якка ташлаб қўймайдиган зот бор.
Ибодатингни, тоатингни, зикрингни, қалбингдаги салохиятни кўриб турадиган, Сендан розилик ва раҳматини аямайдиган зот бор.
3. Гуноҳкор осий бўлсанг, ибодатдан нари бўлсанг - сени кузатиб турадиган зот бор.
Исёнингни хам, ифлослик ва расволикни ҳам кўриб турибди.
4. Аллоҳ таоло харгиз сени ўзининг назаридан қочирмайди.
Хеч гумон қилмагин у зот ғафлатда қолади деб, баъзида кўрмай қолади деб, алдайман деб харгиз ўйламагин.
Заррача яхшилик қилган ҳам, ёмонлик қилган ҳам амалига яраша олади.