← Барча мақолалар

Ер юзидаги юксак марра…

· 1 дақиқа ўқиш

Эверест (Джамалунгма) чўққиси - инсон ер юзида эриша оладиган энг юксак жисмоний марра (мақсад)!

Чўққига кўтарилишга тахминан 2 ой вақт кетади, йўлда инсон 10-15 кг вазн йўқотади, баландлик 8848,86 метр.

Чўққига чиқишга $85 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ кетади, бундан Непал давлатига рухсатнома олиш учун $10 минг тўлов киритиш керак бўлади.

Ҳарорат -50-60 гарадусгача пасаиши мумкин, қаттақ шамол эса инсонга -100-120 градус ҳароратдек хис қилишигача кескинлаштиради.

Ҳавода кислород танқислиги чўққига яқинлпшган сайин инсон хаёти учун ҳавфли даражада кам бўлади.

Чўққига 8306 нафар альпинист кўтарилган, ундан 288 нафар инсон халок бўлган.

2001 йил чўққини кўзи ожиз америкалик - Эрик Вейхенмайер забт этган.

Энг ёши кекса чўққини забт этувчи Япониялик - Юитиро Миура 80 ёш, энг ёш забт этувчи хиндистонлик - Пурна Малаватх 13 ёш.

Инсон доимо чўққига интилиб яшайди!

✍️ Umid Hudoyberdiev

Сиз қандай чўққиларни забт этишга мақсад қилгансиз?

#мотивация#мақсад#чўққи