← Барча мақолалар

Пул ҳисоб китобни севади!

· 1 дақиқа ўқиш

Молия бу КУЧ асосий ресурслардан биридир!

Молиявий ресурси яъни пули кўп бўлган ташкилот, инсон ёки давлат КУЧли ҳисобланади.

ПУЛдан кучли нарса борми?

Бундан-да катта куч эса молиявий билим ва саводхонликдадир. Пул келади ва кетади, унинг ҳаракати ўта жадал. Агарда сиз молия қандай хусусиятга эга, унинг ҳаракати ва тизимини билсангиз, ПУЛни тўғри бошқариб, бўйсундириб ва унинг оқимини назорат қилиб бой бўлишингиз мумкин.

Шундай экан,
Математика, ҳисоб китоб кўникмаларига чуқурлашинг. Лоақал оддий калькуляторни максимал барча функцияларини ўрганинг, ундан кейин Microsoft Excel …. ва ҳоказо.

Керак бўлса охирида кўзингизни юмиб фонд биржасидаги узоқ муддатли фьючерс индексларининг флуктуациясини 5 спред оралиғида экстраполяция қилиб, фундаментал таҳлилга асосланиб эмбаргонинг қисқа муддатли боғликлик коэффициенти рискини таҳлил қилиш кўникмасига эга бўлинг.

Ким ўргатади?
Жуда бўлмаса видео устоз - Youtube!

Молиявий билимлар ҳозирда ҳар қачонгидан муҳим!

✍️ Umid Hudoyberdiev