← Барча мақолалар

Кенг тафаккур қисмати!

· 1 дақиқа ўқиш

Бир бор экан бир йўқ экан - бир КенгТафаккур бўлган экан.

“Хадеб осмонларда учиб юрмастан айтганимни қил!” - деб онасидан доим дакки эшитар экан. Қизиқишларини амалга ошириш: расм чизиш, мусиқа айтиш ва рақсга тушиб хушчақчақ бўлишида унга қаршилар талайгина экан. Отаси унга ўз замонаси ҳақида гапирар, нима қилмаслик кераклигини уқтирар, деворни ҳам қулоғи борлигини суягигача сингдирар экан! Отаси доим қатъий тартиб, чегара ва иззат талабгори экан.

Мактабда унда фикр айтавермасдан китобни ёдлашни талаб қилишар экан ва икки баҳо билан қўрқитиб фақат 5 баҳога ҳаракат қилиб аълочи бўлишни тарғиб қилишар экан.
Мактабда Коинотга қизиқишларида ҳамфикр излар, лекин барча аълочилар фақат 5 баҳо олиш ва ўқитувчиларнинг ўрнатган стандарт ва лимитларига мос келиш дардида эди.

Аста секин КенгТафаккур торайиб-торайиб оддий бир нуқтага айлана бошлабти.
Охир оқибат КенгТафаккур оддий бир НуқтаиНазарга ўзгариб қолибди.

Тамом!

✍️ Umid Hudoyberdiev

#тафаккур#кенглик#ибрат