← Барча мақолалар

“Бахтли Чумоли” АЖ ҚК

· 3 дақиқа ўқиш

Бир бор экан бир йўқ экан - бир Чумоли бўлган экан!
У меҳнат қилишни жуда севар ва ҳар куни азондан ўз ишини бошлар экан. Унинг унумдорлиги юқори бўлиб, жуда қувноқ ва бахтли эди.

Кунлардан бир куни Қовоқари учиб ўтар экан, бахтли Чумолига қараб, Чумоли ўзидан ўзи ишлай олмаслиги қарорига келди ва корхона очди. Ўзини шу корхонанинг Бош директор лавозимига тайинлади.
Бахтли Чумоли эса ишчи сифатида мехнатда давом этар эди.

Корхонанинг ишлари муваффақиятли борар эди, аммо …
Бош директор - жаноб ҚовоқАри ДалаБоевич кимдир Чумолининг ишларини бошқариш кераклиги хақида ўйлаб қолди. Шунда Корхона таркибида янги Бош Менеджер лавозими шатат бирлиги очилди ва бу лавозимга ГўнгҚўнғизи тайинланди.
Бахтли Чумоли эса мехнатда давом этар эди.

ГўнгҚўнғизининг асосий юмуши Чумолининг ишини тўғри ташкиллаштириш эди. У Чумолини бажарилган ишлар бўйича ҳафталик хисобот топширишга буюрди.
Бахтли Чумоли эса мехнатда давом этар ва ҳафталик хисоботларни тақдим этиб борар эди.

Тез орада ГўнгҚўнғизга ёрдамчи сифатида котиба керак бўлиб қолди, чунки хисоботлар кўпайиб уларни тахлил қилиш, руйхатдан ўтказиш ва қўнғироқларга жавоб бериб ўтириш керак эди. Бу лавозимга ГўнгҚўнғизнинг дўсти - Ўргимчакнинг келини ишга тайинланди.
Бахтли Чумоли эса мехнатда, мехнатда ва яна мехнатда давом этар эди…

Бош директор - ҚовоқАри ДалаБоевич Бош менеджмер - ГўнгҚўнғиз ишларидан жуда мамнун эди ва қўшимча хисобот сифатида истиқболдаги кўрсаткичлар прогнозини амалга киритишни талаб қилди. Бу функцияни амалга оширишга ГўнгҚўнғизга ёрдамчи сифатида Ассистент этиб Суварак тайинланди, шунингдек унга корхона маблағларига битта компьютер ва битта рангли принтер ҳариб қилинди.
Тез орада махсулдор ва бахтли Чумоли тақдим этилиши лозим бўлган хисоботлар кўплигидан нолий бошлади. Ва бахтлилик даражаси сусайиб борди.

Бош директор ҚовоқАри ДалаБоевич чора қўриш вақти келганин пайқади ва натижада Чумоли ишлаётган бўлимни Департаментга айлантирилди ва янги Департаментга раҳбар этиб Чигиртка тайинланди. У ўзига замонавий офис олиб уни охирги технологиялар асосида жихозлади. Янги раҳбарга стратегик режалар ва бюджет тузиш учун ассистент ёрдамчи кераклиги маълам бўлди.

Бош директор 1-2 та тренингларга бориб маркетинг мутахассислари билан маслахатлашиб корхонада бахтлилик даражасини кўтариш мақсадида ребрендинг қилиш кераклигини тушуниб етди ва корхонан номини “Бахтли Чумоли” АЖ ҚК га ўзгартирди. Афсус бахт Чумолини тарк этган эди. У авваллари хиргоя қилиб турар эди, лекин охирги пайт дами чиқмай қолди ва асабийлашадиган бўлиб қолди.

Кунлардан бир куни Бош директор сонларни тахлил қилиб Чумоли ишлаётган Департамент аввалги сингари ўзини ўзи оқламаётганини тушуниб етди. Обдон ўйлаб, ташқи маслахатчи аудитор сифатида корхона фаолиятини тафтиш қилиш учун Бойўғлини жалб этиш кераклиги қарорини қабул қилди.

Бойўғли уч ой корхонани синчиклаб текшириб ўз хулосасини тақдим этди:
“Департаментда хаддан ташқари ишчи кўп!”

Бойўғли маслахатига кўра Бош директор ҚовоқАри ДалаБоевич ходимларни қисқартиришни амалга оширди. Охирги пайт кўп нарсадан нолий бошлаган Чумоли рўйхатда биринчилар қаторида эди.

Хулоса ўзингиздан!

П.с.: Джордж Оруэллнинг “Молхона” асаридан илхомланилди.

✍️ Umid Hudoyberdiev

#тафаккур#ибрат