← Барча мақолалар

Муҳаббат фироқдадир!

· 1 дақиқа ўқиш

Шароит. Ой юзасидаги оёқ излари миллион йиллар давомида ўз холида туриши мумкин, сабаби Ойда шамол йўк, атмосфера йўқлиги товуш ҳаракатига имкон бермайди, осмон эса доимо тим қора.

Кўмак. Ой ҳаракати Ердаги океан ва денгизларнинг ҳаракатига таъсир этади. Қўпол қилиб айтганда Ой Ердаги сувларни чўмич сингари аралаштириб туради.

Муносабат. Ой Ерга доимо бир тарафи билан қарайди. Ой Ерга энг яқин коинот объекти. У Ердан тахминан бир йилда 4 см га узоқлашади. Улар 4,5 млрд йил бирга! Ана сизга муҳаббат!). Хисобларга қараганда 600 йилдан сўнг тўлиқ Қуёш тутилиши имкони бўлмайди. Инсон тирноқлари ҳам тахминан шундай тезликда ўсади (4 см/йил).

Ҳавф. Ой чанги инсон соғлиғи учун зарарли, чанг таркибидаги шиша ва унинг қирралари инсон ўркаси ва мия хужайраларини нобуд қилади.

Ресурс. Ойда Гелий-3 моддаси бисёр, у термоядровий электр станциялар учун ёқилғи вазифасини ўташи мумкин ва Ер юзидаги энергияга бўлган талабни ортиғи билан қондиришга етади.

✍️ Umid Hudoyberdiev

#коинот#қизиқ#факт