← Барча мақолалар

хадя #китоб #asaxiy.uz

· 2 дақиқа ўқиш

Хадя улашиш муминга хос хислат!

​​Қадрдон дўстдартмиз Firuz Allaev @allaevuzb va Eldor Go’furovlar - Asaxiy books томонидан янги нашрдан чиқарилган Жеймс Клирнинг “Атом одатлар” (Atomic Habits) ўзбек тилига юқори сифатда таржима қилинган китобини совға тариқасида юборишибти.

Барчага тавия этаман бу китоб оддий тилда жуда қулай ёзилган, ажойиб талқинда ёзилган.

Нега бир хил нарсани хохлаймиз лекин одатга айлантиромаймиз?
Тўғри овақатлашишни бошлаймиз ку лекин барибир таслим бўламиз?
Спорт залга 2 ой бориб нега ташаб кетамиз?
Нега бир хил ёмон одатларни ташлай олмаймиз, мисол учун чекиш ёки тирноқ тишлаш, ва хоказо? - шу ва шунга ўхшаш саволлар сизни қийнаса бу китоб Сиз учун жавоблар манбаи бўлади.

Хаётдаги майда кўринган деталлар қандай қилиб бора-бора ижобий ёки салбий улкан ўзгаришларни келтириб чиқариши ҳақида, ундан ташқари бу китобдаги бўлган воқеаларга асосланган бир инсон воқеаси жуда таъсирли ва мотивацион эффектга эга.

Китобни аудио шакли 1 кисми таёр экан, қолган қисми тайёрланиш жараёнида.

Asaxiy books лоихасига омад тилайман, бу ўзбек тилига таржима қилинган машхур китоблар халқимизга қулай шаклда тақдим этиляпти, бу тарихда қоладиган холат.

Мен Asaxiy books китоб соҳасидаги илм ва марифат эличлари деб атаган бўлар эдим, чунки бундаги зиё, шукуҳ ва садақаи жорияни масштабини ёлғиз Аллоҳ билгувчи, унинг чеки йўқ ва мукофотини ўзи беради ИнШаАллоҳ, бизни мухлис сифатида шу савобларнинг бир қисмидан баҳраманд қилсин.

Китобни харид қилиш хаволаси:
https://asaxiy.uz/product/knigi/asaxiybooks_kitoblari/zheims-klir-atom-odatlar

Барчага омад ёр бўлсин!

Umid Hudoyberdiev👈