← Барча мақолалар

Инсонлар бор…

· 2 дақиқа ўқиш

Инсонлар бор … Хеч қачон бой бўлмайди, қанча даромад қилмасин, қаноатсизлиги туфайли ҳаётида хеч қачон хақиқий бойлик хиссини туймайдиган инсонлар афсуски кўп.

Инсонлар бор … даромади ва иқтисодий ўсиш ёки тушишга қарамасдан фароғатда яшайдилар, бор ресурсларига қаноат қилиб яшайдилар. Бу масалада пул миқдори хеч нарсани ҳал қилмайди, фақатгина молияга бўлган муносабат мухим холос.

Инсонлар бор … буюрилган ишни барибир бажармайди, қанча маош тўламанг натижа бир хил. Яъни нитажа йуқ. Бу ерда ҳам масала пулда эмас меҳнатга бўлган муносабатда. Хеч нарса қилмаслик учун доим бахона топса бўлади.

Инсонлар бор ... буюрилган ишни барибир охирига етказади, меҳнатига охир оқибат хақ олмаса ҳам. Бу ерда ҳам гап манфаат ёки пулда эмас, балки ишга бўлган муносабатда.

Инсонлар бор … доимо хаётдан нолийди - ёмон яшаяпман, - деб. Улар гарчи яхши яшаш учун барча шароитлари муяссар бўлса да, хақиқатдан ҳам ёмон яшайдилар.

Инсонлар бор … доим яхши яшайдилар, хатто хеч вақолари бўлмаган вақтда ҳам.

Моддият аҳамиятли эмас, ундан фикрингизни ажратмоқчиман! Ҳамма нарсани ҳам пул хал қилмайди.

Бу ерда инсон ва унинг қарашлари мухим!!!
Бу - Инсонийлик!

Бу инсонлар ичида ўзингизни таниган бўлсангиз дарров хулоса қилинг, бахт сари қадам ташланг!

Umid Hudoyberdiev👈

P/s: 👍Молия ва пул бир восита холос эканлигини тушуниб, унга бахтни боғламаслигимиз керак!

#тафаккур#қаноат#шахс#бойлик#муносабат