← Барча мақолалар

Ҳалоллик шухратдан (фойдадан) устун!

· 2 дақиқа ўқиш

Иван Фернандес Анайя битта ҳаракати билан бутун умрга - жахоннинг энг ҳалол югурувчиси шарафига эришди.

2012 йилнинг декабр ойида Испаниянинг Наварра шаҳрида енгил атлетика бўйича мухим мусобақа ўтказилиб, унда совринли ўринлар ва катта ютуқ фонди эълон қилинган ва жахоннинг кучли спортчилари иштирок этган.

Энг қизиғи марра чизиғида содир бўлди. Лондонда бўлиб ўтган 3000 метрли тўсиқли югуриш Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори - кениялик Абел Мутай ишончли тарзда катта тафовут билан рақиблардан олдинга чиқиб олди-да, маррага ўн метрча етмай тўхтади.

У адашиб марра чизиғини кесиб ўтдим деб ўйлаб, томошабинларни олқишлай бошлади, мухлислар эса ўз навбатида уни марра чизиғига бироз етмаганини испанча тилида имо ишоралар ёрдамида билдиришга роса ҳаракат қилишди.

Шунда қизиқ воқеа юз юерди. Иккинчи ўринни эгаллаган испаниялик Иван Фернандес Анайя кенияликнинг рақибининг хатосидан фойдаланиб, биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин эди, аммо унинг ўрнига Абелга етиб келиб уни елкасидан туртиб, марра чизиғига ишора қила бошлади.

Мусобақадан сўнг Иван олтин медални қўлга киритиб, бировни хатосида шон шухратга эришишдан кўра, халоллик ва ўз қадр-қимматини сақлаб қолиш муҳимроқ эканини матбуот ходимларига камтарона билдирди.

Бизнесга қайтамиз 🔄
Табдиркорликда ва рақобатда ва даромадни мақсад қилиб - қадриятимизга ва халолликга нечоғлик эътибор қиламиз?

Хулоса ўзингиздан!

Umid Hudoybediev 👈

#ибрат#халоллик