← Барча мақолалар

Дўстлар диққат Викторина!!?? Шарти матн тагида👇

· 2 дақиқа ўқиш

Бўлган воқеа

Бир қул бор экан. Хожасини боғида ишларкан. Бир куни уни хожаси чақириб, зиёфат дастурхонига узум олиб келишни буюрибти. Нордон узум олиб келганига уни Хожаси 3 мартта қайтариб юборибди.
- Ей нодон қул, еб кўриб ширин узумдан олиб келмайсанми, нимаббало фақат нордон узум опкелавармасанг?, - деса, қул жавоб қилибти:
- Хожам сиз мени боғда ишлаш ва қоровуллашга буюргансиз, мевалардан тановвул қилиш тўғрисида гапирмагансиз, мен меваларни маззасини билмайман.
Шунда Бой қўлида бир неча йилдан бери ишлаётган халол қулнинг тарбиясига ажабланиб, уни озод қилибти ва ягона қизига куёв қилибти, одми тўй қилишибти ва боғнинг бурчагидан макон қилиб ёш оила бахтли истиқоматни бошлабти.

Кунларнининг бирида Бойнинг хотини (қайнона) қизининг навбатдаги зиёратига борса, қизи йиғлаб турганини устига келиб қолибти, нима мумамо юз берганин суриштирса, эмишки куёв бола туй кунидан 40 кундирки келин болага қўлини учини ҳам теккизмабти. Қайнон дарров бу холатни Бой отага етказибти.

Бой хузурига кўёвболани таклиф этиб, ўз қизига бўлган бундай зулмни боисини суриштирибти. Шунда куёв бола жавоб қилибти:
…

- Хурматли Бой-ота, Аллоҳдан солиҳ фарзанд сўровим ва умидим бор, Сизнинг туганмас бойлигингизда заррача бўлсада шубҳа борлиги равшандир, шунинг учун қизингизни 40 кундирки чилла сақлаб халол луқма билан таъминлаяпман, токи томиридаги қони янгиланиб заррача шубҳага ўрин қолмасин.

* - кескин қисқартирилган, лавозимлар тури ўзгартирилган.

Диққат савол:

Ҳурматли китобхонлар!
Туғилган солиҳ фарзанд ким ва унинг отаси - собиқ Қулининг исми нима?
Викторинага қаердан илхом олинган?

Жавобларни комментарийларда кутиб қоламиз!
Тасарруфингизда «Помощь зала» ва чексиз миқдорда «Звонок другу» мавжуд!)

Umid Hudoyberdiev 👈

#викторина#топишмоқ