← Барча мақолалар

Навоий ҳикматларидан

· 1 дақиқа ўқиш

Қадимги давр мутафаккирлари ҳозирги муаллифлар бутун бошли китобда айтадиган гапларни бир байт билан айтиб қўяқолишгани кишини ҳайратлантиради. Навоий, Саъдий, Румий, Бедил каби донишмандларнинг ёзганлари бунга яққол далил бўла олади. Навоийдан иккита мисол келтирсам:

✍️
Йўл ямону яхшисидан ема ғам,
Бисмиллаҳ дегилу қўйғил қадам.

Бу байтга жамланган маъноларни инсонларга тушунтириш учун ҳозирги бизнес тренерлар, психологлар, руҳий тарбия устозлари ойлаб давом этадиган дарслар ўтишади. Қалин-қалин китоблар ёзишади...

✍️
Табиатга ҳар неки одат бўлур,
Чу эскирди одат табиат бўлур.

Яқиндагина “Asaxiy Books” Жеймс Клирнинг “Атом одатлар” (оригиналда Atomic Habits) номли китобини чоп этди. Бу китобнинг ўзбек тилида нашр этилишининг ўзи бир воқеа, бу ҳақида алоҳида ёзиш керак. Назаримда, ана шу китобга асос бўлган ғояни, унда етказилмоқчи бўлган фикрни Навоий ҳазрат юқоридаги биргина байт билан тушунтириб қўйган.
Ёрқинжон Хайдаров

Китоб ҳаволаси (ссылкаси)

Umid Hudoyberdiev 👈

#навои#хикмат#ибрат#китоб