← Барча мақолалар

· 3 дақиқа ўқиш

Янги йил байрами - pros & cons!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Янги йил байрамига муносабат билдириш оммалашиб кетгани асносида, ўз фикрларимни унинг салбий ва ижобий жихатларига эътибор қаратиб, ҳар бир инсон ўзига мос хулоса чиқаришига имкон яратамиз.

Кетдик💪

📛Салбий жихатлар (минуслар➖):

🎅 Арча, Қорбобо ва Янги йил кечасидан мўжиза кутиш, илохийлаштириш, Аллоҳдан бошқадан нажот кутиш. Бунга жуда эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки у гуноҳи кабира - Ширкга сабаб бўлиши мумкин, Астағфируллоҳ!

🍷Янги йил бахона йиғилишиб ўтириб, бемани гап сўзлар, ғийбат, иғво ва фахшни - ичкилик билан закуска қилиб, гуноҳлар рейтингида ДжекПотни қўлга киритиш! (Хазил хулоса эмас аслида бу)

💰 “тадбиркорлар” тарафидан фурсатдан унумли фойдаланиб нарҳ навони кўтариб қўйиш холати, ёлғон яшиқ акциялар эълон қилиб халқни алдаш! Бу амалда барака йўқ!

📈 иқтисод назариясидп савдо соҳаси мўтадил ва тизимли ўсиши мақсадга мувофиқдир, янги йил байрами арафасидаги 10-20 карра савдо хажми ўсиб кетиб кейин январь ойида кескин фаоллик тушиб кетиши иқтисод учун салбий холат.

🍔 нафси бузуқ фақат Хайитда эмас Янги йил байрамида ҳам ўлади! Байрамни овқат фестивали қилиб, бир ойлик каллорияни бир кунда паққос тушуриб, қази-қарта, норинларни оливье билан закуска қилиш соғликга кутилмаган ШОК ва омонат танага хиёнатдир!

💥 пақир пуқур қилиб бировни (ёш болалар, кексалар, она ва бувилар) тинчини бузиш олий беодоблик, у нарсага кетган пул эса олий исрофдир! Ноқонуний ҳам, айтганча!

✅Ижобий жизатлар ➕

🥳 байрамда уйларга қараб, тозалаб, дид билан ясатиш ва оила аъзолари ва асосан жажжи кичкинтойларни хурсанд қилиш, оилала илиқлик мухитини яратиш гўзал амалдир!

🤲 Бир бирини табриклаш илиқ сўзлар тилаклар изхор қилиш, яхши дуолар қилиш, аразлашганлар ярашиши одати!

🎁 совға улашиш, оила аъзолари ва дўстлар бир бирини хадялар билан кунглини олишлари.

👴👨‍👩‍👧‍👧👵 байрамда ота онани зиёрати, оила давраси йиғилиш, дийдорлашиш! Силаи-раҳимга фурсат ва шароит яратиш, меҳр-оқибат улашиш гўзалдир!

💸 яна бир жуда зўр одат, эски йилдаги қарзлардан қутилиш, янги йилга қарз хаволасиз ўтиш. Жуда зўр одат!

⌛️🕰⏱ йил алмашиши бизга яна бир бор вақт қадрини эслатиб қўяди, хушёрликга ва умримиздан унумли фойдаланишга ва бир фурсат бўлса ҳам кейинги йилни режа қилишга ундайди! Бу психологик эффектни мен барча “плюс” лардан афзал қўйган бўлар эдим!

Хулоса ўзингиздан!

Менинг фикрим ва барчага тилагим эса қуйидагича:

Янги мелодий йилда меҳрибон Аллоҳ бизни бир сонияга ҳам тарк этмасин, баракаси ва раҳматини кенгайтириб берсин, Хақ йўлидан адаштирмасин, оила ва дўсту биродарларимиз саломат бўлиб, касбу коримизга баракот ва халоллик насиб этсин!🤲

Umid Hudoyberdiev 👈

П/с: Лайк босганлар муроду мақсадига етсин! Икки мартта постнинг устига боссангиз кифоя! 👍

#янгийил#жамият#тарбия#ибрат