Нега айрим инсонларда лидер бўлишади? Нега баъзи бизнесменларда нима қилса ҳам ўхшаб…
Нега айрим инсонларда лидер бўлишади? Нега баъзи бизнесменларда нима қилса ҳам ўхшаб кетаверади, баъзилар эса жонини Жабборга бериб эрталабдан кечкача терлаб ишласа ҳам ўхшамайди?
Буларнинг ҳаммаси инсон психологияси ва келиб чиқишига боғлиқ, италиялик машҳур психолог, онтопсихология мактаби асосчиси Антонио Менегетти ўзининг “Психология лидера” китобида буни яққол очиб берган.
Унинг айтишига қараганда ҳақиқий лидерлар худога илтижо қилмайди, балки бандаларнинг ҳаётини яхшилашда унга ёрдам берар экан.
Албатта китобни бир ўқишда тушуниш қийин, мен бу китобни 2017-йил илк бор ўқиганман, шундан бери йилда икки-уч марта албатта қайта ўқиб қўяман.
Китобнинг аудио варианти келиб қолди, бир эшитиб кўринг, чуқур фалсафа оламига шунғиб, ўзликни англашда жуда ҳам катта ёрдам берувчи китоб. Китобни инглиз тилида ўқиганман, аудио эса рус тилида экан. Китобнинг ўзбекча варианти ҳали чиқмаган, балки жамият ҳали бу китобга тайёр эмасдир, лекин қачондир албатта тайёр бўламиз.