← Барча мақолалар
Инсон қалби гўёки бир Шаҳар.
Унда,
Руҳ - Подшоҳдир,
Ақл ва Фаросат - Вазирлардир,
Жисм (тана) - Фуқаро,
Нафс эса - ягона Жиноятчидир.
Вазирлар Подшоҳ бошчилигида биргаликда Жиноятчини тарбиялаб уни устидан ғолиб бўлишса - шаҳар обод бўлади, Жиноятчи жиловланади.
Фуқаро камол топади!
Акс холда - Нафс Вазирларни чалғитиб ҳокимиятни олади, Шоҳни асир этиб зиндонбанд этадилар, Вазирлар Нафснинг хизматига ўтиб шаҳарни ғафлатга чўмадилар.
Фуқаро аросатда қолади…
Нафс жиҳодида Сизга толе ёр бўлсин, Шаҳрингиз обод бўлсин!