Давоми …
Кўп ўтмай барча имкониятларни тугатиб, рақобатга бардош беролмаётган иштирокчи пул оқимларини тиклаш учун нархлар рақобатига янада қаттиқ киришади ва воқеалар ривожининг бундай стратегияси, охир-оқибат хавфлар сифати ўзгармаслиги сабабли фойданинг пасайишига, мижоз жалб қилиш харажатлари (acquisition cost) ошишига олиб келиб эффективлик ноль сони тарафга жадал интилади.
Демпинг муаммолари ва воситачилар комиссияси пойгаси ечими сифатида суғурта хизматларинниг мижозга осон йуллар билан етказилиши, FinTech ривожланиши (Humans ва Payme кабилар суғурта сохасига кириб келиши), банкострахование, ҳамда рақобат предмети булиб фақатгина суғурта мукофоти хажми эмас бошқа суғурта факторлари (бренд, рейтинг, мижозлар бахоси, тўлов қобилияти, суғурта заҳиралари хажми, қўшимча хизматлар ва х.к.) хам майдонга чиқиши билан бу муаммолар ечилиши мумкин.
Бу хулоса суст куриниши мумкин, шунинг учун шахсга оид жихатларни хулоса сифатида ёритишга ҳаракат қиламиз. Авваламбор суғурта сохаси вакиллари шахсий чегараларни (лимитларни) ечиш, ички лимитлар ва стериотиплар устида ишлашлари мақсадга мувофиқ, тасаввур этишга ёрдам бераман:
- суғурта мукофотлари бу факат банк гаровлари ва кредит қастмаслигидан иборат?! Суғурта сохасининг жуда кўлами кенг. Солиштириш учун МДХ давлатларида банк орқали суғуртлаш улушига 20-30% суғурта мукофотлари хажми тўғри келади. Бу дегани банк билан боғлиқ бўлмаган сохаларда яна 3-4 карра истиқболли мижозлар мавжуд, ривожланишга векторлар талайгина.
- суғурта мукофотларини албатта сотиб олиш зарур!? Бунга қарши ҳаракат бу билимдир, ўз сохасини йўналишини яхши билиш ва мукаммал мутахассиси бўлиш, ўз устида ишлаш, мижозларни риск сохасида оғриқли масалаларини излаб топиб унга ечимлар таклиф этиш.
- суғурта сохаси ўлаяпти, чатоқ бўляпти, вой нима бўлади энди, борган сари қийин бўлиб кетяпти, тарифлар тушиб кетти, компаниялар кўпаиб кетяпти!? Омадсизлар фикри! Бу саволларни барига илмий асос ва ечим мавжуд. Суғурта сохаси жуда баракали, керакли ва иқтисодни мултиплкациясини усиз тасаввур қилиб бўлмайдиган соха, шу билан бирга Ўзбекистонда потенциали хали тўла тўккис очилмаган соха.
- суғурта бу факат корпаратив мижозлар!? Руспубликамизнинг асосий ресурсларидан бири бу инсон, хар қандай махсулот ва асосан суғурта учун жуда бой бозор. Жисмоний шахслар риск масаласидаги оғриқларини ечиш вақти келмадимикин?!
Эътиборингиз учун ташаккур!
Барчаси шахсий кузатувлар ва фикрлар ва хеч кимга мажбурият юкламайди!