← Барча мақолалар

Ўзбекистон Суғурта бозоридаги рақобатнинг хусусиятлари

· 3 дақиқа ўқиш


Пандемия сусайгандан сўнг иқтисодий активликни ошириш шароитида оммабоп суғурта рақобат усулларидан бўлган - суғурта тарифи демпинга ва ҳар қандай кўринишдаги суғурта воситачиларга хақ тўлаш пойгалари давом этиши суғурта бозори ривожи учун вайронкор тус олади ва бозордаги холатни фақатгина ёмонлаштиради.

Ўзбекистон суғурта сохасига концептуал ёндашув суғурта бозорида соғлом рақобат мухитини ривожлантиришни назарда тутади. Бу стратегия 4412-сонли «Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чоралари тўғрисидаги»ЎзР Президенти қарорида ўз аксини топган.

Суғурта бозори бир неча йил давомида ўзгаришга юз тутди: суғурта ташкилотлари сони, сифати ва катта мижозлар эгалари ўзгарди, кадрлар миграцияси эса факқатгина иш сифати сақланган холда ойлик маошларни ошиши ва лавозимлар кўтарилишига олиб келди. Бу холатлар ижобийми ёки бошқами шошилинч хулосалар қилиш мавриди эмас.

- Суғурта ташкилотлари сони ортиши мавжуд суғурталовчиларни эътирозига сабаб бўлиши эволюция принципини инкор эта олмайди. Бу хақиди алохида МДҲ давлатларига солиштирган холда пост ёзиш режам бор…
- Кадрлар миграциясидан ишчилар ютаяпти холос, фақат бир қисм даромадни ўз устида ишлашга йўналтирилса мақсадга мувофиқ бўлади.
-Катта мижозлар масаласи эса бир бирига ёнаётган тўпни узатаётган ўйин иштириокчиларига қиёсласа бўлади, у суғурта тури рентабеллик деворига бориб шаққиллатиб урилгандагн сўнг иштирокчилар хулоса қилади ёки йўк. Амалда кўринадики хулоса қилмаслиги эътимоли юқори, хушёрликни ошириш учун фақатгина маълум бир иштирокчи активларини 4-5 хиссаси билан жавобгарлик олиб боришга тўғри келса, қайта суғурта ҳамкори тескари қараб олса, қолган омадлилар калима келтириб ўз агрессив сотув стратегиясини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Демпинг даражасидаги тариф рақобати ва суғура «воситачиларига» комиссион мукофотлар пойгаси, янги суғурта ташкилотлари ташкил этилиши ва хар хил сотув стратегиялари (бизнес моделлари) яқин келажакда жуда таранг рақобат муҳитини шакиллантириши табиий.

Ўзбекистон суғурта бозорининг аксарият иштирокчилари амалда қўллаётган «бизнес моделлари» пул оқими андеррайтинги (cash flow underwriting) концепциясига асосланган, яъни суғурта тўловларини тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта заҳираларни эмас, балки янги тушаётган суғурта мукофотлари хисобидан молиялаштириш методига асир бўлишган. Бу шароитда алохида суғурталовчининг ўсиш Триггери бўлиб бозорни қайта тақсимлаш ва катта мавжуд улушларни эгаллаш хисобига кузатиляпти. Натижада суғурта ташкилотлари иложи борича кўпрок мижозларни жалб қилиш ва сотувнинг ўсишини рағбатлантириш учун тарифларни мантиқсиз пасайтирадилар, суғурта воситачилари ва «ҳамкорларга» комиссион мукофот хажмини ошириш билан у ҳаражатлар суғурта портфелининг нетто қисми, яъги суғурта мукофотининг риск қисмидан молиялаштиришга алла қачон ўтиб кетиб бўлган. Бу олов билан уйнашишга хам таққослаш мукин, ёки энг зур мисол «Русская рулетка» - ўйини. (интернет қарида бу ўйин шартларини бисёр).

Бу шуни англатадики, суғурта мукофотининг бир қисми, суғурта заҳирасини шакиллантиришга, ўз навбатида суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилиши керак бўлган қисми, мижоз ортидан қувиш пойгасида йўқолиб бораяпти. Бу холат суғурта мукофоти хажмини тушуриш ва воситачилар иш хаққини даражасини оширмаслик хисобига руй бераётган бўлса хам бу холда суғурта ташкилоти фойдаси шубхали, ахир иқтисодий асосланган суғурта тариф сиёсати суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилияти асоси бўлиб хизмат қилади, ва шунга мувофиқ равишда суғурта истемолчиларини суғурта шартномалари бўйича манфаатларини кафолатидир.

Фақатгина пул оқимларига асосланган бизнес модельга эга суғурталовчилар рақобати молиявий тушум камайганда халокатли тус олади ва бу стратегия ёпиқ айлана ичида югуришга таққосласа булади. Натижада битта кичкини инқирозча жуда фатал кўриниш олиши мумкин.

Давоми бор ...

@umidkhudayberdiev

#суғурта