← Барча мақолалар

Вақтни сотиб олиш мумкунми?

· 1 дақиқа ўқиш

Ажиб бир савол бир қарашда, лекин тайм менеджмент - вақтни тўғри тасарруф этиш илмида, Вақт сотиб олиш - муваффақиятли бўлишнинг бир инструментлардан биридир.

Биз хаётимиз давомида бир қанча ишларни ва вазифаларни бажарамиз. Мисол учун - ошпаз, уй ишчиси, хайдовчи ва бошқа вазифаларини бажарамиз. Ишхонага келиб бўлим бошлиғи бўлсак - бошлиқ, ишчи, курьер, копирайтер, котиб, кол-центр ва бошқа лавозимларда параллел ишлаймиз.

Бунда бизнинг иш унумдорлигимиз биз агар бўлим бошлиғи бўлсак - шу бўлим бошлиғи бўлиб ишлай олган вақтимиз унумдорлига тенг бўлади.

Биз вазифаларимизни гурухлаб шу вазифаларга - котиб, ошпаз ёки курьер ёллашимиз билан улардан қўшимча вақт сотиб оламиз. Ва асосий вазифамизга кўпрок вақт ажратиш имкони пайдо бўлиб, иш унумдорлигимиз ошади.

Сиз хал ҳам универсалмисиз? Ёки кимлардан вақт сотиб оласиз?

@umidkhudayberdiev

#тафаккур#зиё