← Барча мақолалар

Жамият ўз лидерларига лоиқдир!

· 1 дақиқа ўқиш

(06.11.2021)
Бугун Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституция ва Муқаддас Қуръони Каримга қўл қўйиб, қасамёд қабул қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди.

Бу воқеа ватанимиз келгуси 5 йиллик ривожланиш векторида тарихий ахамиятга эга. Аввалги натижалар умуман олганда ижобийдир.

Жамият ва халқ ўлароқ биз бу инсон хатти ҳаракатлари, халоллиги ва натижалари тимсолида ўз аксимизни кўрамиз ва бу инсон Аллоҳ томонидан бизга иноят қилинган насибамиз ва тақдиримиздир. Аллоҳ бизларга ҳаргиз ёмонликни раво кўрмас.

Худонинг наздида ўз халқини фаровонлигини, тинчлик ва хотиржамлигини сўраб дуо қилгадиган одил Раҳбар дуоси қабулдир.

Халқга садоқат билан хизмат қилишга, қонунларга қатий амал қилишга, фуқароларнинг эркинликлари ва хуқуқларига кафолат беришга, Президент зиммасига юкланган вазифаларни виждонан бажартшга Яратгандан куч-қувват, зехн, илм, идрок, халоллик сўраймиз ва биз ҳам доимий дуода бўламиз.

@umidkhudayberdiev

#жамият#тафаккур