← Барча мақолалар

Инсон имкониятлари аслида чексиз…

· 1 дақиқа ўқиш

Уни нима тўсади?

Кўпинча - реал муаммолар эмас, ўзимиз ўйлаб топган хаёллардан қўрқамиз.

«Бўлмайди».
«Қандай бўлар экан?».
«У мени тушунмайди».
«Улар менга қарши».
«Барибир ишламайди».
«Мендан ҳеч нарса чиқмайди».

Шу фикрлар аста-секин ишончимизни, муносабатларимизни ва ҳатто имкониятларимизни еб қўяди. Ҳаракатдан тўхтатади…

Энг ёмони — биз баъзан ўзимиз чизиб олган қўрқувни ҳақиқат деб қабул қиламиз.

Аслида эса баъзи эшиклар ёпиқ эмас.
Биз шунчаки уларни очишга қўрқяпмиз.

Баъзи одамлар душман эмас.
Биз уларни шундай тасаввур қиляпмиз.

Баъзи имкониятлар оғир эмас.
Биз уларни бошлашдан қўрқяпмиз.

Шунинг учун кўпинча ташқи дунё билан эмас, ўзимиз билан курашишимиз керак.

Чунки инсонни энг кўп чеклайдиган нарса — йўлидаги тўсиқ эмас.

Унинг бошидаги тўсиқ.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online