← Барча мақолалар

Баъзи одамлар ҳақиқатни фақат китобдан излайди.

· 1 дақиқа ўқиш

Яна бошқалар эса уни узун гаплардан, баландпарвоз сўзлардан қидиради.

Лекин чин ўзгариш — одамнинг ичида бошланади.

Қалб уйғонмаса, мингта насиҳат ҳам фойда бермайди.
Қалб уйғонса эса, оддий бир сукут ҳам инсонни ўзгартириб юборади.

Бир хикматли гап бор:
«Кўнгил тоза бўлса, йўл ҳам топилади».

Ҳақиқатни ёдлаб олиш мумкин эмас.
Уни фақат яшаш мумкин.

Одамнинг ичидаги виждон, ҳаё, меҳр, сабр — энг катта устоздир.
Чунки мухим нарсаларни қулоқ эмас… қалб тушунади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online