← Барча мақолалар

Инсонни биламан, деб ўйламанг…

· 1 дақиқа ўқиш

Унинг табассуми билан эмас.
Унинг чиройли гаплари билан эмас.
Унинг яхши кайфияти билан ҳам эмас.

Инсоннинг асли — ғазаб пайтида кўринади.

Қачонки у асабийлашса,
қачонки ишлари юришмай қолса,
қачонки унинг хоҳиши ва кутуви бажарилмаса —
ана шунда ичида нима борлиги юзага чиқади.

Сабрлими? Адолатлими?
Ёки такаббур, қўпол ва назоратсизми?

Жанг қуроли ҳам шундай, уни ясатгандан наф йўқ, синаб кўрилмагунча, жанг майдонида ўзини намоён этмагунчп.
У керак пайтда иш бермаса, уст куринишини фарқи йўқ.

Шаҳарни ҳам кундузи баҳоламанг.
Қуёш ботгач, унинг ҳақиқий юзи очилади:
тинчми, хавфлими, дўстонами ёки ёлғизми?

Ҳаётда ҳам шундай.
Кўп нарсанинг асл ҳақиқати осон пайтда эмас,
қийин пайтда билинади.

Шунинг учун инсонларни сўзига эмас,
қийин вазиятдаги ҳолатига қараб баҳоланг.

Вақт келганда синаб қўяди:
ким дўст, ким ниқоб, ким ёлғон, ким сафсата, ким профи.

Бугун ўйлаб кўринг:
Сиз ҳақиқий юзингизни қайси пайтда кўрсатасиз — хотиржамликда ёки ғазабда?

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online