Инсон майда нарсаларда нега жаҳл қилади, биласизми?

Нега кўчада кимнидир йўлини кесиб ўтишни, навбатда бошқалардан тезроқ ўтишни, майда устунликни “ғалаба” деб ҳис қилади?
Чунки ҳаётида катта ғалабалар йўқ, ғалаба хисси эса эҳтиёж!
Катта мақсад бўлмаса, инсон майда ғалабаларни бемаъни даражага олиб чиқади. У ўзини кучли ҳис қилиш учун майда устунликларга ёпишиб олади. Бу — эҳтиёж. Лекин нотўғри қондирилган эҳтиёж. Табиий ғалабага бўлган эҳтиёжни оз вақтга қондиради. Сонияга.
Аслида инсонга керак бўлгани - ўзига муносиб, катта мақсад. Шундагина майда ғалабалар ҳам жойига тушади, катта мақсад сари тартибланган бўлади. Завқи узлуксиз бўлади.
Ўз олдингизга катта мақсад қўйишдан қўрқманг.
Катта мақсад — тартиб беради.
Катта мақсад — майда жаҳлларни йўқ қилади.
Катта ғалабалар сари қадам қўйинг.
Сизнинг ҳаётингизда ҳозир қандай катта мақсад бор?