← Барча мақолалар

Ҳеч қачон Ернинг думалоқ эканини билган одамлар жамоаси “Ер текис” деб ҳисоблаётган инсонга озор бермайди.

· 1 дақиқа ўқиш

Аммо Ер текис деб ишонадиган инсонлар тўдаси “Ер думалоқ” деган одамни гулханда ёқиб юбориши муқаррар.

Энг хавфли инсонлар билмагани учун эмас,
билдим деб ўйлагани учун шафқатсиз бўлади.

Улар билимни эмас,
ўрганиб қолинган қолипни ҳимоя қилади.
Чунки ўйлаш — жасорат,
қолипда қолиш эса қулай.

Бу гап Ернинг шакли ҳақида эмас.
Бу ақл ўчирилиб, суний эътиқодга айлантирилган
ҳар қандай ғоя ҳақида.

Фаолиятдаги инсон билан диванда ётган инсон онгда кескин фарқ қилади, ва албатта биринчиси танқид объекти сифатида чайнайдиган гўши кўп ва ширин.

Шунинг учун тўда эътирофи учун эмас - ишонч, ҳаракат, фаолият ва натижа билан яшаш муҳим.

Қўрқув билан ҳимоя қилинган ҳар қандай ғоя
ёлғонга яқин.
Ҳақиқат эса ўзини ҳимоя қилмайди.
Унга вақт етарли.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online