← Барча мақолалар

Ҳаёт поездга ўхшайди…

· 2 дақиқа ўқиш

Аввал бошда биз онамиз, отамиз, буви-боболаримиз, болаликдан таниш дўстларимиз, синфдошларимиз билан бир вагонда кетамиз… Ҳаммани биламиз. Бу – бизнинг вагон.

Лекин вақт ўтади. Поезд станцияларда тўхтай бошлайди. Ва бизнинг яқин одамларимиз бир-бир вагондан тушиб қолишади. Буви ва боболар… ота-она… болалик дўстлари… бири кетади, яна бири кетади. Вагон яқинларимиздан бўшай бошлайди.

Ўрнига эса янги инсонлар вагонга чиқишади. Нотаниш, бизга бегона.
Кейин улар билан танишамиз, яқинлашамиз, бирга гаплашамиз. Лекин… барибир улар бегонадек. Ўз дунёси, ўз манфаатлари, ўз йўли бор одамлар.

Поезд эса тўхтамайди. Олға кетаверади.
Танишлар камаяди, бегона чеҳралар кўпаяди.
Йўл узоқ бўлса, инсон бир пайт келиб… ўзини бутунлай ёлғиз ҳис қилади. Чунки унинг йўлдошларининг барчасини станциялар олиб қолган.

Лекин бир тасалли бор.
Манзилга етганимизда… охирги станцияда… бизга яна ўзимизникилар қарши чиқишади. Йўл бошида бирга бўлганлар. Бизни яхши кўрганлар. Биз учун дуо қилганлар.

Шунинг учун йўл давомида янги одамлар билан муомала қилиш керак. Фойдали бўлиш керак. Меҳр билан яшаш керак. Шунда охирги станциягача ёлғизлик камаяди.

Чунки йўл охирида бизни азизлар кутади, йўл бўйи ойнадан кузатиб излаганимиз - яратувчи кутади, мукофотлари билан.
Қучоқ очиб. Меҳр билан.

Ҳаёт поездга ўхшайди...

Фикр мулоҳазаларингизни ва бу матндан нима тушунганингизни комментарийларда ёзиб қолдиринг.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online