Қизи отасига яқинлашиб деди:

Ота, ҳаётим жуда оғир, доим оқимга қарши сузаяпман. Ишларим доим ҳам ўхшайвермаяпти. Қувватим йўқ… Нима қилишим керак?
Ота жавоб бермади, учта қозонни сув билан тўлдириб, оловга қўйди. Биринчисига сабзи, иккинчисига тухум, учинчисига қаҳва солди.
Бироз вақтдан сўнг у қозонларни очди: сабзини, тухумни чиқарди ва қаҳвадан қаҳва қайнатди.
“Нима ўзгарди?” — деди у қизидан.
“Сабзи пишди, тухум ҳам пишди, қаҳва эса сувда эриди”, — деди қизи.
Йўқ, бу фақат ташқи қараш, — деди ота. — Қара: сабзи қаттиқ эди, лекин қайноқ сувда юмшади. Тухум ичида суюқ эди, лекин қаттиқ бўлиб қолди. Ташқаридан уларда ўзгариш йўқ, аммо ички табиати бир хил шароитда бутунлай ўзгарди. Ҳаёт ҳам шундай — баъзи кучли туюлган одамлар оғир шароитда майиб бўлади, баъзи эса заиф туюлганлар айнан шу ерда чидамли ва мустаҳкам бўлиб чиқади.”
“Қаҳва-чи?” — деди қизи.
“Энг муҳими шу! Қаҳва шароитга мослашмади — балки уни ўзгартирди. Қайноқ сувни хушбўй ичимликка айлантирди. Одамлар ҳам шундай: айримлари шароитга кўникиб яшайди, айримлари эса шароитни ўзига бўйсундиради ва уни гўзал нарсага айлантиради.”
Ҳаёт сизни қийнаши мумкин, аммо сизда ҳам танлов бор: сабзидек майиблашиш, тухумдек қаттиқ бўлиш ёки қаҳвадек бутун вазиятни ўзгартириш.
Танлов сизда.