← Барча мақолалар

Ҳаётда танлов — энг катта куч

· 1 дақиқа ўқиш

Бир ота ичкиликбоз эди. Унинг икки ўғли бор эди:

1⃣ Бири отасининг йўлидан кетиб, пиёниста бўлди.
2⃣ Иккинчиси эса йирик бизнесмен бўлди.

Ҳар иккаласидан ҳам “Нега бундай бўлдинг?” деб сўрашганда, иккаласи ҳам бир хил жавоб берди:
👉 “Менинг отам ичкиликбоз эди”.

Фарқ қаерда?
Фарқ — уларнинг тафаккурида.

🔑 Биринчи ўғил отасининг ютуқсиз йўлини тақлид қилди.
🔑 Иккинчиси эса отаси қилган хатолардан сабоқ олди ва ўз тақдирини қайта ёзди.

📌 Демак, ҳаётимизда муҳит, ота-оналар ёки атрофдагилар эмас, балки биз танлаган фикрлар ва йўлимиз ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ҳар бир инсон ўз тақдирини қайта қуриш қудратига эгадир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online