Биринчи кибрнинг белгиси — беҳудага ранжиш.

Одам озгина гапдан, кичик бир ҳолатдан дарров ранжиса — бу унинг қалбида яширин, чуқур кибр борлигини кўрсатади. Ранжувчан одам — бу ўзига ва ўз “мен”ига ортиқча муҳаббат қўйган, манмансирайдиган одам.
Агар бир куни ўзингизни “Мен ранжидим” деган фикрда ушласангиз, билинг — бу қалбда кибр номли қўрқинчли касаллик яшаяпти. У темирни еб қўядиган зангдек, қалбни емириб, севги ва тинчликни ўғирлайди.
Қалбда ранжиш бўлса — унда муҳаббат ҳам, тавозем ҳам, мулойимлик ҳам, ҳикмат ҳам бўлмайди. Ҳаммаси шунчаки йўқолади.
Ҳаёт оддий:
Кибрдан қутулсангиз — ранжувчанлик кетади.
Ранжувчанлик кетса — қалбда меҳр, кечирим ва яқинларга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади.
Кечириш — кучсизлик эмас, аксинча, қалбнинг энг катта қуввати.
Кибрни енгган одам нафақат ўзини, балки атрофидагиларнинг ҳам ҳаётини ёруғ қилади.
Инсонлар турли-туман, уларга ўзлари бўлишига имкон беринг. Ҳаммани бирдек тарбия қила олмайсиз!