← Барча мақолалар

Беш хобби – бахт калити

· 1 дақиқа ўқиш

Ҳар бир инсон ҳаётида беш хил хоббига эришиши керак. Улар сизга нафақат шодлик, балки тинчлик ва маъно ҳам олиб келади:

1️⃣Бир хобби кўнгилдаги иш, у орқали ризқ топинг. Бунда ниятингиз пок бўлса, ибодатдек бўлади.

2️⃣Бир хобби билан танангизни тетик тутинг. Соғлом танда соғ ақл бўлади. Қувват – буюк неъмат.

3️⃣Бир хобби қалбингизга илҳом бағишласин. Яратувчанлик – инсонга берилган Аллоҳнинг ажойиб туҳфаси.

4️⃣Бир хобби ақлингизни озиқлантирсин. Илм – нур. Уни излаш – ҳар бир мўминнинг бурчи.

5️⃣Бир хобби билан дунёқарашингизни кенгайтиринг. Саёҳат, мулоҳаза, китоб, одамлар – бу сизни камолотга етаклайди.

Ҳар бирида соф ниятда Яратганнинг раҳматига умид қилинг. Фақат ниятингиз соф бўлсин. Ана шунда ҳаётингиз шунчаки яшаш эмас, балки маъно билан тўлади.

Қўлга иш, юракка илҳом, ақлга нур, танга қувват, руҳга озуқа керак.

Бу бешлик сизга етакчи бўлсин.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online