← Барча мақолалар

Ҳақиқат ҳаётда имтиҳон билан келишини англаш – ҳақиқий ақл аломати.

· 2 дақиқа ўқиш

Қўрқув – сукунатда ўсади, жасорат – ҳаракатда етилади.

Инсон танҳоликда қолганида, унинг нафси шубҳа билан гапиради:
“Кут. Ҳали эрта. Вақт келмади. Яна ўйлаб кўр…”

Аммо ҳаёт бир ўй ёки хаёл билан ўзгармайди. Бунда фақат жисмий қадам эмас – руҳий жасорат, қалбий таваккул ва амалиётга чорлов бор.
• Қалбдаги қўрқув – ҳаракатсизлик туфайли кучаяди.
• Шайтон – кўпроқ ҳаракатсиз инсон қалбида овоз чиқаради.
• Нафс – унутилган ниятни “хаётий хавф” сифатида намоён қилади.

Аммо ҳақиқий иймон – шубҳада эмас, қадамда намоён бўлади.

Тарихни ҳаракатдагилар ўзгартирган. Мусо алайҳиссалом денгизга қараб юрдилар – денгиз ёрилди.

Сиз ҳам туринг.
• Устоз бўлмоқчимисиз? – Бир инсонга билим улашинг.
• Бизнес бошламоқчимисиз? – Бир мижоз топинг.
• Янги касбдан қўрқяпсизми? – Бир кун ишлаб кўринг.
• Хато қилишдан хавотирдасизми? – Хато қилинг ва ундан ўрганинг.

Чин таваккул – амалда кўринади, дуо ҳаракат билан уйғунлашганда қабул бўлади.

Борлиқни яратган Аллоҳ раҳмат эшикларини амал қилаётган бандасига очади. Ҳар бир қадамингиз ният билан, ниятингиз эса ихлос билан бўлсин.

Бугундан бошланг:
Ўша доим кечиктириб келаётган ишни бошланг.
Кичик бўлса ҳам – қилган амал сукутдаги шубҳадан яхшироқ.

Бир қадам ташланг. Қўрқув сўниб, таваккул нур сочади.
Иймон бир фикр билан эмас – биринчи қадам билан бошланади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online