← Барча мақолалар

Беҳудага сарфланмаслик санъати

· 1 дақиқа ўқиш

Инсон ҳар қанча ҳаракатда бўлмасин, агар бу ҳаракатлар тарқоқ бўлса — самара кам, натижа оз бўлади. Бироқ шундай бир неъмат борки, уни тўғри бошқарган одам, дунё ва охират саодатига етади — бу диққат неъмати.

Янги иш бошлаганингизда, кўп нарсаларга уриласиз: бир пайтда бир нечта лойиҳа, бир неча йўналиш. Ҳар бирида озгина. Натижада, ҳеч бири мукаммал бўлмайди.

Ҳақиқий ўсиш — фойдасиз нарсаларни тарк этишдан бошланади. Баъзан “фақат бир соат” дейдиган ишлар, асосий мақсадингизга мана шу “бир соат”ни олиб қўяди.

Кўп эмас, асосийни қилинг. Кам эмас, қатъий бўлинг. Шу йўлда Аллоҳ барака беради.

Савол:
Сиз нимага энди вақтингизни сарфламаслик керак деб ҳисоблайсиз?

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online