← Барча мақолалар

«Биз – ҳар бир кейинги лаҳзанинг муаллифимиз»

· 1 дақиқа ўқиш

Инсон – тақдир ёзувчиси эмас, лекин ҳар бир лаҳзасига жавобгар. Аллоҳ ихтиёри билан бизга берилган энг нодир неъмат – вақт. Ва шу вақтнинг ҳар бир зарраси – бизга берилган имконият.

Ҳозирги лаҳза – бу сиз билан Роббингиз ўртасидаги муҳтарам учрашув нуқтаси. Қандай муносабатда бўласиз? Ғафлатда қоласизми? Ёки қалбингизни тоза ният, тавба ва ҳаракат билан равшан қиласизми?

Ҳар бир инсон ё ўз лаҳзасини баҳона билан тўлдиради, ёки маъно билан. Фақат маънони танлаганлар келажакнинг ҳақиқий муаллифига айланадилар. Улар вақтга таслим бўлмайди – улар уни ишғол ва ислоҳ қилади.

Яхши ният, таваккул, ва ҳаракат – мана сиз ёзаётган ҳаёт саҳифаларининг гўзаллиги. Уларни қандай ёзасиз – сиз қарор қиласиз. Лекин ёдда тутинг: ҳар лаҳза – охирги бўлиши мумкин. Ҳамда барча сўнгги пушаймонлар ва саволлар ёлғиз ўзингизга!

Ҳаёт лаҳзалар тўплами ёки ўша бир лаҳзанинг ўзидир!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online