← Барча мақолалар

Ҳақиқат шундаки, инсон ҳамиша ҳам курашишга мажбур эмас. Ҳар бир жанг – фарз эмас. Баъзи…

· 1 дақиқа ўқиш

Ҳақиқат шундаки, инсон ҳамиша ҳам курашишга мажбур эмас. Ҳар бир жанг – фарз эмас. Баъзи ҳолатларда энг оқилона қарор – тинчлик билан кетишдир. Унутманг: сабр – бу зўравонликка чидаш эмас, ўзингизни синдириш ва ўз қувватингизни беҳуда исроф қилиш эмас.

Инсон қалби – нозик бир омонат. Уни зулматдан, ўткир сўзлардан, залолатдан, тушкунликдан асраш ҳам бир ибодатдир. Агар бир муҳитда нафас тор, кўнгил нолар, сукутингиз ҳам юракни оғритса – шундан аста-секин кетиш, оғиз очмасдан ҳиммат билан юз ўгириш – бу заифлик эмас. Бу ўзингизни ҳурмат қилишнинг бир шакли.

Фитратимиз қалбга ором топишни хоҳлайди. Аммо доимий равишда руҳни эзаётган, нафсни йўлдан урадиган муҳитда қолиш – қалбни қоралайди. Зеро, Аллоҳ таоло зулмни севадиган зот эмас. Ва нафақат ўзгаларга, балки ўзингизга ҳам зулм қилманг.

Шундай экан, ҳар вақтини йўқотмасдан, руҳингизни еб қўяётган нарсалардан аста-секин юз ўгиринг. Оқибатни Аллоҳга топширинг. Сабаби, қалбингиз сизни сўзсиз ҳам оғир вазиятдан олиб чиқади – агар уни тингласангиз.

Тингланган қалб – адашмайди.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online