← Барча мақолалар

Ичимиздаги “аҳлат” — ўзимизнинг масъулиятимиз

· 1 дақиқа ўқиш

Инсон ҳаёт давомида, турли воқеа ва муаммолар таъсирида, қалбида турли салбий ҳис-туйғуларни йиғиб боради. Бу ғамлар, ранжишлар, кўнгилозарликлар — гўё кўринмас бир “аҳлат”, уни кўпинча тўплаганимизнтсезмаймиз. Ва энг ёмони — бу аҳлатни биринчи учраган одамга, ҳатто у мутлақо алоқадор бўлмаса ҳам, унга бу захарни тўкишни одат қиламиз. Бу — инсофсизликдир.

Ҳеч ким — бировнинг ички оғриқлари учун “аҳлат қутиси” эмас. Кимдир сизни тушунмаган бўлиши мумкин, кимдир хафа қилган бўлиши мумкин — лекин бу бошқаларга уришиш, уларни ранжитиш, ўз ёмон қувватингизни тарқатиш ҳуқуқини бермайди.

Инсон қалбига тозалик керак. Агар сизда йиғилиб қолган оғриқлар, аламлар, ғазаблар бўлса — уларни тан олинг, тушунинг, ва энг муҳими — тинч йўл билан чиқаришни ўрганинг. Дуо қилинг, юринг, ёзинг, суҳбатлашинг, лекин бегуноҳ инсонларга оғриқингизни юкламанг.

Қалбдаги “аҳлат”ни тўпламасликни ўрганинг. Ўзингизни тозаланг. Шунда ҳаёт ҳам тоза ва гўзал бўлади.

Ҳар қандай манфий ҳисни бировга эмас, ўзингизга қарата таҳлил қилинг. Ўзингизни ювинг, тозаланг. Сизда йиғиладиган ҳар бир “аҳлат” — сизга юк, бошқаларга зарар. Шунинг учун, унинг масъулияти ҳам — фақат сизнинг зиммангизда.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online