← Барча мақолалар

Самарали вақт бошқаруви сирлари

· 2 дақиқа ўқиш

Эйзенхауэр матрицаси — бу вақт ва вазифаларни самарали бошқаришнинг энг кучли услубларидан бири ҳисобланади. Унинг моҳияти вазифаларни икки муҳим мезон: аҳамиятлилик (муҳимлик) ва шошилинчлик бўйича баҳолашдан иборат. Бу техника ҳаётимизда муҳим бўлган вазифаларни тўғри аниқлаб, уларга эътибор қаратган ҳолда самарадорлигимизни оширишга ёрдам беради.

Қандай қилиб вазифаларни тўғри белгилаш мумкин?

Муҳим вазифалар — булар сизнинг шахсий ёки профессионал мақсадларингизга олиб борадиган ишлар.

Муҳим бўлмаган вазифалар — булар сизга ёки сизнинг мақсадингизга фойда келтирмайдиган ишлар.

Шошилинч вазифалар — бу ишлар вақтида бажарилмаса, ҳаётингизда муаммолар юзага келиши мумкин.

Шошилинч бўлмаган вазифалар — улар кечикса ҳам ҳаётингизда жиддий ўзгаришлар бўлмайдиган ишлар.

Матрицадан фойдаланиш усули

1. Барча кундалик ишларингизни битта рўйхатга ёзинг.
2. Ҳар бир ишнинг олдига қайд қилинг: муҳим ёки аҳамиятсиз? шошилинч ёки шошилинч эмас?
3. Кейин барча ишларингизни тўрт тоифага бўлинг:
• Муҳим ва шошилинч
• Муҳим, лекин шошилинч эмас
• Шошилинч, лекин муҳим эмас
• Муҳим эмас ва шошилинч эмас

Масалан:

• Илм олиш учун курс ўтиш — муҳим, лекин шошилинч эмас.
• Маркетологни ишга олиш — муҳим ва шошилинч.
• Офисни таъмирлаш — муҳим эмас ва шошилинч эмас.

Қандай ҳаракат қилиш керак?

• Муҳим ва шошилинч ишлар: биринчидан бажаринг. Бу ишлар асосий эътиборни талаб қилади. Масалан, таътилни ташкил қилиш учун ҳужжатлар топшириш ёки муддати келган ҳисобот тайёрлаш.

• Муҳим, лекин шошилинч эмас ишлар: асосий вақтингизни 80% шу ишларга сарфланг. Бу сизнинг келажакдаги ривожланишингиз учун асосий ҳудуддир. Масалан, янги малака ўрганиш, соғлиққа эътибор қаратиш.

• Шошилинч, лекин муҳим эмас ишлар: бу ишларга жуда кам вақт сарфланг ёки уларни бошқа одамларга топширинг. Масалан, майда ижтимоий мулоқотлар ёки вақтинчалик муаммолар.

• Муҳим эмас ва шошилинч эмас ишлар: умуман бажармасликка ҳаракат қилинг. Масалан, ижтимоий тармоқларда ортиқча вақт сарфлаш.

Буюк самарадорликка эришиш йўли

Эйзенхауэр матрицасидан фойдаланиш орқали сиз вақтингизни муҳим бўлмаган ишларга сарфлашдан қутуласиз. Энг муҳими, ҳаётингиз ва ишингиздаги асосий мақсадларга яқинлашасиз.

Доимо ўзингиздан сўранг:
• Бу вазифа менинг мақсадларимга олиб борадими?
• Унинг шошилинчлиги қанчалик даражада?

Ҳаётингизни тартибга солинг ва катта натижаларга эришинг!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online