← Барча мақолалар
Ҳаётнинг ҳақиқати шуки, барчамиз бир кун келиб кетамиз. Буни англаш инсонни бир-бирига…

Ҳаётнинг ҳақиқати шуки, барчамиз бир кун келиб кетамиз. Буни англаш инсонни бир-бирига яқинлаштириши, меҳр-муҳаббат улашишига сабаб бўлиши керак. Лекин, афсуски, қўрқув ва беқарорлик бизларни кичик-кичик муаммоларга банд қилади. Бизни асоссиз ташвишлар ва ўткинчи нарсалар чалғитади. Майда нарсаларга вақтимизни, қадримизни ва эътиборимизни сарф этамиз.
Аммо, ҳаёт фақат бир марта берилади. Бир-биринмизни қадрлашимиз, ҳар кунимизга миннатдор бўлишимиз лозим. Ўткинчи бир зумда йўқолиб кетадиган нарсалар учун яшаш эмас, балки муҳаббат ва хис учун яшаш лозим!
Хис этган кунимиз - биз ҳақиқатда яшаган кунимиздир!