← Барча мақолалар

Масъулият ва мувозанат мулоҳазаси

· 2 дақиқа ўқиш

Ҳаёт — бу доимий алоқалар ва масъулиятлар тизими. Ҳар бир оила ёки жамоатда кимдир “боқувчи” бўлади — молиявий жиҳатдан бошқаларни таъминлайдиган манбаа бўлади. Аммо унинг меҳнати, кучи ва масъулияти туфайли бошқалар унга таяниб қолади. Бундай шароитда боқувчи ўзининг шахсий эҳтиёжларини қондиришга деярли улгурмайди, чунки унинг зиммасига юкланган масъулият ортиб боради.

Боқувчи ва боқимандалар тизими

Ҳаёт аслида боқувчи ва боқимандаларнинг ўзаро муносабатига асосланган. Аммо бу тизимда мувозанат жуда муҳим. Боқувчининг вазифаси бошқаларни таъминлаш бўлиши мумкин, аммо бу, ўзидаги ресурслардан ортиқ мажбуриятни ўз зиммасига олиши дегани эмас. Боқувчи ҳар доим боқимандаларнинг юкини кўтарган ҳолда яшай олмайди. Бироқ боқимандаларнинг аксарияти фақат олишга ўрганиб қолганлиги сабабли, ўз зиммаларидаги масъулиятни унутиб юборишади.

Ижтимоий боқимандалик

Ҳар бир инсон ҳаётида муайян вақтда боқиманда бўлиши мумкин. Бу табиий. Бола вақтинча ота-онаси зиммасидаги боқиманда бўлади, ёш оила аъзолари ёки кекса кишилар ҳам. Аммо бу ҳолат доимий бўлмаслиги керак. Инсоннинг асосий вазифаси — ўз мустақиллигини йўқотмаслик, боқувчига фақат таянган ҳолда яшаб қолмасликдир.

Боқувчининг юки

Боқувчининг ҳаётида чегара белгилаш муҳим. У атрофдагиларни қўллаб-қувватлаши керак, аммо бу жараёнда ўзига вақт ва ресурс ажратишни ҳам унутмаслиги лозим. Боқувчи фақат моддий таъминот эмас, балки атрофдагиларнинг имкониятларини ривожлантирувчи шахс сифатида қаралиши керак.

Мувозанатнинг аҳамияти

Ҳаётдаги асосий вазифа шундаки, ҳар бир боқувчи ўз юкини адолатли тақсимлай олиши керак. Ҳар бир боқиманда эса ўз вақтини келиб боқувчига айланиш йўлини топиши зарур. Фақат шундагина жамиятдаги мувозанат ва адолат тикланади.

Ҳаётнинг ҳақиқати шундаки, у боқувчилар ва боқимандалардан иборат!

Аммо бу тизимнинг адолатли ишлаши учун ҳар бир инсон ўз вақтида ўзгаришга тайёр бўлиши керак. Боқувчи ўзини қурбон қилиш билан чекланмаслиги, боқимандалар эса ўз масъулиятини ҳис қилиб, мустақилликка интилиши лозим.

Фақат шундагина ҳаёт нафақат ёқимли ва гўзал, балки барқарор бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online