Солиҳ ва солиҳа инсонлар — қалблари яхшиликка тўла мўминлардир. Улар нафақат яхши…

Солиҳ ва солиҳа инсонлар — қалблари яхшиликка тўла мўминлардир. Улар нафақат яхши гапиришни, балки айтилганларни тинглашни, тушунишни ва амал қилишни билишади. Солиҳлик — улуғ неъмат ва иқтидор.
Солиҳларнинг мухим белгидарини кўриб чиқамиз, улар:
1. Нутқ қилади:
Солиҳ инсон доимо ҳикмат билан нутқ қилади. Унинг сўзлари фақат ҳақиқат ва яхшиликка чорлайди. У кимга гапирса, қалбларга ҳидоят солади, ёмонликка эмас, яхшиликка йўналтиради.
2. Нутқ қилинса, эшитади:
Айтилган ҳар бир сўзга диққат билан қулоқ соладилао. Ёқимли ёки танқидий бўлсин, фарқи йўқ — эшитишни биладилар, сабр қиладилао ва фойда оладилар.
3. Эшитганини тушунадилар:
Солиҳ инсон эшитган ҳар бир гапни фақат оддий эшитмайди, унинг моҳиятини, маъносини теран тушунади. Тушуниш уларнинг учун билимга йўлдир.
4. Тушунганини амалга оширади:
Билган ва тушунган нарсаларини ҳаётида амалга оширадилао. Чунки солиҳ инсонга хос хусусият — амал қилиш. Фақат билиш эмас, фойда келтирадиган иш қилиш уларнинг асосий мақсадидир.
Солиҳлик — Худонинг марҳамати. Бундай инсонлар қалбида яхшиликни ният қилади ва амалларида уни намоён этади. У яхшиликни нафақат ўзи учун, балки атрофдагилар учун ҳам бажаради. Улао доимо Аллоҳдан рози бўладилар, инсонларга доимо яхшилик қилишни мақсад қиладилар.
• Яхшиликни ният қилади:
Ният ҳар бир ишнинг бошидир. Солиҳ инсон доимо яхшилик қилишни кўнглидан ўтказади. Унинг ниятида ҳеч қачон ёмонлик бўлмайди. Зеро, яхшилик нияти бор инсонга Аллоҳ ҳам яхшилик насиб этади.
• Яхшиликни амалда қилади:
Фақат ният билан чекланиб қолмайди. Солиҳ инсон яхшиликни амалда намоён этади: муҳтожга ёрдам қилади, хато қилганни кечиради, жамият учун фойдали ишларни бажарадилар.
Ҳар биримиз солиҳ ёки солиҳа бўлишга интилишимиз керак. Бунинг учун бизга тўғри ният, ихлос ва сабр керак. Аллоҳнинг розилигига эришиш ва инсонларга яхшилик қилиш орқали солиҳликни ҳаётимизга жорий қилайлик. Ахир, солиҳ инсонлар Аллоҳнинг дўстларидир.
Солиҳ бўлишга ҳаракат қилайлик, чунки бу нафақат иқтидор, балки саодатга элтувчи йўлдир!