← Барча мақолалар
Инсонларга ҳар доим ҳам маслаҳат керак эмас. Улар айрим ҳолларда қўллаб-қувватлайдиган…

Инсонларга ҳар доим ҳам маслаҳат керак эмас. Улар айрим ҳолларда қўллаб-қувватлайдиган қўлга муҳтож бўлишади. Баъзан уларни тинглайдиган қулоқ ва дардини тушунадиган қалб етарли бўлади. Бундай пайтларда гапларнинг кўплиги ёки маслаҳатларнинг узунлиги эмас, балки чуқур тинглаш ва юракдан қўллаб-қувватлаш кўпроқ аҳамиятга эга.
Яқинларимизга ёрдам беришда доимо маслаҳатлар ёки ўгитларни таклиф қилишга ошиқмайлик. Уларга оддийгина тингловчи бўлайлик, самимий қўллаб-қувватлайлик ва уларнинг ҳолатини чинакам тушунишга ҳаракат қилайлик. Бундай оддий, лекин самимий муносабат инсон қалбида енгиллик ва хотиржамлик ҳиссини ҳосил қилади.