← Барча мақолалар

Инсон ўз табиати ва характерини ўзгартириш қобилиятига эга. Унинг энг катта кучларидан…

· 1 дақиқа ўқиш

Инсон ўз табиати ва характерини ўзгартириш қобилиятига эга. Унинг энг катта кучларидан бири — ўзини янгидан яратиш ва шахс сифатида ривожланиш қобилиятидир. Бироқ кўплаб одамлар муаммоларга дуч келганда, уларни тақдирнинг ёзуви деб қабул қилиб, таслим бўладилар ва имкониятларини йўқотадилар.

Масалан, машҳур тадбиркор Стив Жобсни олайлик. У Apple компаниясининг асосчиларидан бири бўлса-да, уни ўз компаниясидан ишдан бўшатдилар. Бу вазиятда кўпчилик таслим бўлиши мумкин эди, лекин Жобс ўзини енгиб ўтиб, янада янги ва муваффақиятли лойиҳалар устида ишлашни бошлади. У Pixar студиясини ривожлантирди ва кейинчалик Apple компаниясига қайтиб, уни янада кучлироқ даражага кўтарди. Жобс ўз имкониятларини йўқотиш ўрнига уларни қайта тиклади ва муваффақиятли бизнес-улканга айланди.

Ҳар биримизда “қанот” бор, яъни ўзимизнинг чексиз имкониятларимиз. Агар бу қанотларни ўзимиз ечиб ташласак, биз тақдирга таслим бўламиз. Шундай экан, инсон ўз салоҳиятини англаб, уни ривожлантириши ва ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини қайтадан яратишга тайёр бўлиши керак. Чунки ҳақиқий куч — инсоннинг ўзида.

📤📤📤📤

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online