← Барча мақолалар

Биз дунёнинг қандай бўлишини кўришда, кўпинча, ташқи ҳолатлардан кўра ўз ички дунёмизга…

· 1 дақиқа ўқиш

Биз дунёнинг қандай бўлишини кўришда, кўпинча, ташқи ҳолатлардан кўра ўз ички дунёмизга боғлиқ бўламиз. Агар инсон ичида қувонч ва ижобий фикрларга эга бўлса, у атрофидаги воқеаларни ҳам ёруғ ва яхши кўринишда қабул қилади. Аммо ички тушкунлик ёки салбий кайфият билан яшаган одам учун дунё қоронғи ва мураккаб бўлиб кўринади.

Масалан, бирор вазиятда бир киши муаммо кўради, бошқаси эса имконият. Буларнинг барчаси инсоннинг ҳаётга қандай назар билан боқишига боғлиқ. Агар биз ўзимизнинг фикрларимизни, дунёга бўлган қарашларимизни ижобий томонга ўзгартирсак, дунё ҳам биз учун ёруғроқ ва қулайроқ бўлади.

Шундай экан, ҳар бир инсон ўзини ёмон фикрлардан ҳимоя қилиб, дунёга ижобий ва умид билан қарашга уриниши керак. Чунки биз дунёни қандай бўлса шундай эмас, балки ўзимиз қандай бўлсак ёки уни қандай кўришга тайёр бўлсак, худди шундай кўрамиз.

📤📤📤📤

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online