← Барча мақолалар

Бир неча йил олдин мен катта халқаро йиғилишга бордим. У ерда ўзимни ноқулай ҳис қилдим…

· 1 дақиқа ўқиш

Бир неча йил олдин мен катта халқаро йиғилишга бордим. У ерда ўзимни ноқулай ҳис қилдим, чунки ҳамма мендан кўра тажрибали ва билимлидек кўринаётганди. Жуда ҳаяжонландим ва ўзимни йўқотиб қўйишдан қўрқдим. Шунда ўзимга шундай дедим: “Ҳаммаси яхши бўлади.” Шундаёқ юзимга табассум қилдим.

Йиғилиш давомида менинг табассуми одамларнинг эътиборини тортди, ва ўша пайтда ўзимни янада ишончли ҳис қилдим. Қўрқувларим ҳам секин-аста йўқолиб кетди. Йиғилишни муваффақиятли ўтказдим ва ўзимни ҳақиқий мутахассисдек сеза бошладим.

Йиғилиш халқаро бўлиб, чет тилида эканлигига қарамасдан, чиқишим давомида сўзлар онгдан тилга ўзи қуйила бошлади. Ўша куни зал тўлиқ менинг назоратимда эди.

Табассуми биргина ташқи кўринишимни яхшилаб қолмасдан, балки ўзимга ишонч ҳам бағишлади. Шунинг учун ҳар доим ижобий фикрлаш ва табассум қилиш лозим!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online