Сиз денгиздан томчи эмассиз, балки томчи ичидаги уммонсиз!
Қанот билан туғилиб, нега ҳаёт йўлида эмаклашни танлайсиз?
Ярим нафаслик дунёда муҳаббатдан бошқасини режа қилманг!
Сиз излаётган нарса, сизни ҳам излаяпти.
Гўзал кунлар сенга келмайди. Сен уларга боришинг керак.
Қийинчиликлардан нажотни ўзингдан ташқарида излама. Сен ўзинг давосан. Ўз ғам-қайғунгга шифо ўзингсан.
Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил.
Ҳар бир нарсага сиқилма эй кўнгил. На бу дардлар қолувчи, на бу умр.
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.
Сукунат Аллоҳнинг тилидир, қолгани ёмон таржима.
Ҳаёт уйқудир. Ўлим ила уйғонар инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир. Япроқларни ёмғир ўстиради, гумбурлаган момақалдироқлар эмас.
Инсон кўринишидан ҳеч нима демаса ҳам ичида доим гапиради.
Инсон чорасиз қолмайди, у чорасиз эмас… Дуосиздир!
Ҳеч нарсадан умид қилмасдан ва ҳеч қандай фойда кутмасдан берадиган фақат - Аллоҳдир…
Тир ўзим, камон ўзим,
Пир ўзим, жавон ўзим,
Ошиғи жовидон ўзим,
Ман на ўзим, на ман ўзим!
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматларидан.
📤📤📤📤
Обуна бўлинг 📝
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online