← Барча мақолалар

Метрода кетаётиб, телефонида қулоқчинлар орқали мусиқа эшитиб кетаётган болакай ёнига бир…

· 2 дақиқа ўқиш

Метрода кетаётиб, телефонида қулоқчинлар орқали мусиқа эшитиб кетаётган болакай ёнига бир кампир ўтирди. Хушмуомалалик билан телефонни ўчиришини сўради, унинг юрак стимулятори телефон радио-нурлари ва бошқа электроникадан онда сонда ўчиб ишаётган экан. Шу заҳоти бутун вагондаги бошқа йўловчилар телефонларини ўчира бошлаганини кўриш мумкин эди.

Пол юваётган фаррош аёл олдига, бир отахон келиб: "Тозалик учун сизга раҳмат! Бу қандай меҳнат эканлигини биламан. Ўзим ҳам пол ювганман," деб таъзим қилди. Унинг мақтови, айниқса таъзими уни жуда таъсирлантирди... Кўзларидан ёш чиқиб кетди.

Болакай қора кийимли, қаттиқ рокер бўлишига қарамай, мотоциклда кетаётганда бошқа машина деразасидан чиқиб турган қўлга ширинлик қўйиб ўтади.

Реабилитация марказида қирқ беш ёшлардаги икки метрли эркак даволанмоқда. У даволаш гимнастикаси билан шуғулланишда қаттиқ азобланади, аммо қандай даҳшатли оғриқларга чидаётганини сездирмайди. Бугун унга катта итини олиб келишди, у итни икки қўли билан қучоқлаб, овоз чиқариб йиғлай бошлади.

Болалигида бувси бозордан келиб, набирасига турли ширинликлар олиб келар ва буларни қуёнча юборди, дерди. Ҳозир эса у деярли юра олмай ётибди, набираси унга турли ширинликлар олиб келиб: "Бувижон, қуёнчадан келтирдим," дейди. Бувисини жуда яхши кўради.

Оилали аёлда саратон касаллиги аниқланганда, мушуги доим устида ётарди. Кейин у ҳам касалланди, унда ҳам саратон топилди. Энди у вафот этди, аёл эса тузалиб кетди. Аёл йиғлаб, унга миннатдорчилик билдиряпди, ахир унинг эри ва иккита боласи бор.

Қўшниларимиз - кекса буви ва боболар. Ҳар куни улар уй олдидаги ўриндиққа ўтиргани чиқишади ва доим қўл ушлашиб ўтиришади. Бугун боғда уларнинг суҳбатини эшитилди. Кампир турли оғриқлардан шикоят қиларди, чол эса: "Менда сен борсан, сенда мен борман, бизга яна нима керак?" деди.

Ҳеч қачон каптарларни ақлли қушлар деб ҳисобламагандим. Лекин яқинда қўшни подездда бошпанасиз ҳайвонларни боқиб юрган кампир вафот этди. Унинг овозига атрофдаги барча мушук ва итлар югуриб келарди. Каптарлар ҳам учиб келарди. Уйдан тобутни олиб чиқишганда, жуда кўп каптар тўпланди. Кампирни олиб кетишгандан кейин ҳам қушлар ҳовли устида яна бир соатча айланиб юришди. Ҳатто кампир уларни боқаётганда ҳам бирданига шунча каптар кузатилмаганди.

Ёрдам бериш, очиқкўнгил бўлиш ва муҳаббат изҳори билан биз фаришта бўлиб қолмаймиз.
Биз шунчаки хақиқий инсонларга айланамиз!

✅ @umidkhudayberdiev