← Барча мақолалар

Кимгадир нимадир исботлашга уринаётган пайтингизда, тўхтаб ўйлаб кўринг.

· 1 дақиқа ўқиш


Балким сиз у одамни эмас, ўзингизни ишонтиришга ҳаракат қилаётгандирсиз.

Аслида, инсон кимгадир бирор нарсани исботламоқчи бўлса, у ички ишончдан маҳрум бўлган бўлади. Исбот - бу ишонч эмас, шубҳанинг ташқи кўринишидир. Инсон бошқани ишонтириш орқали, ўзини тинчлантиришга уринади.

Ўзига ишонган одам ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламайди. У гапириб юрмайди, уқтириб ўтирмайди, баҳслашиб энергия сарфламайди. У фақат ўз йўлида юради ва шунинг ўзи етарли бўлади.

Агар сиз кимгадир нимадир исботлашга ҳаракат қилаётган бўлсангиз, демак сиз ҳали ўша одамлар ёки жамоанинг баҳоси билан яшаяпсиз. Улар сиз учун мезонга айланган.

Бахт ва ички уйғунликнинг энг аниқ белгиларидан бири сизда кимгадир нимадир исботлаш эҳтиёжининг бутунлай йўқолганидир.

Ҳақиқий ишонч овоз чиқармайди. У жим туради ва барибир сезилади.

✅ @umidkhudayberdiev