Бошқарув амалиётидан инсайдлар

Нега ички ходимлар ўсмайди? Ҳар доим ҳам четдан мутахассис ишчи олиб келиш керакми?
Компанияга янги ходим келганда, биз доимо қуйидаги қадамларни амалга оширамиз:
- У ким билан ҳамкорлик қилиши кераклиги ҳақида маълумот берамиз ва уларнинг алоқа маълумотларини тақдим этамиз;
- Уни қўл ости ходимларига, раҳбарларга, тегишли бўлимларга, мижозларга ва ҳамкорларга таништирамиз;
- Унинг вазифаларини, кимга қандай маълумотларни етказиши кераклигини ва бошқа шу каби масалаларни тушунтирамиз.
Бу мантиқан тўғри, ахир бунинг ўрнини бошқа нарса боса олмайди.
Аммо мавжуд ходимни раҳбарлик лавозимига тайинласак-чи?
Кўп ҳолларда биз унга шунчаки янги вазифаларни тушунтириб, ишлашга юборамиз. - Ишни босавер, омад! -
Мисол: сотувчилар бўлими жамоаси вакили - Алишер бўлим бошлиғи бўлади. Сиз Алишерга унинг янги мажбуриятларини тушунтирасиз - энди у сотув жадваллари тузиши, етказиб бериш муддатларини қисқартириши, қўйилган режа кўрсатгичлар бажарилишини назорат қилиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириши керак.
Агар шу билан чеклансак, айниқса у оддий ходим вазифасини бажаришда давом этса, унинг қўл остидагилар бундан кейин ҳам уни “Алишер ака” эмас фақат оддий ходим "Алиш" сифатида кўришади. У сизга ҳеч қандай натижа кўрсата олмайди! Одамлар кўз ўнгида у ҳамон ўша "Алиш" бўлиб қолаверади!
Бунинг устига, тегишли бўлимлар, мижозлар, ҳамкорлар бор ва ҳамма жойда худди шундай муаммо юзага келади. Кимдир вақт ўтиши билан буни ҳал қилса, кимдир ўз вазифаларини умуман бажара олмай қолади.
Лавозим ўзгарганда доимо нима қилиш керак? Худди у сизга янги ишга киргандек бўлган ҳаракатларни. Яъни:
- Унга янги муносабатлар доирасини белгилаб бериш;
- Жамоага ва барча манфаатдор шахсларга уни янги лавозимда бошқатдан таништириш;
- Унга ҳар бир қўл остидаги ходим билан учрашиб, ўзининг янги вазифалари ҳақида сўзлаб бериш топшириғини бериш.
Масалан, "энди менинг вазифаларим қуйидагича: энди у сотув жадваллари тузиши, етказиб бериш муддатларини қисқартириши, қўйилган режа кўрсатгичлар бажарилишини назорат қилиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш. Мен ўз ишимни бажара олишим учун сендан маълум муддатда шуни-шуни кутаман" дейиши лозим.
- Ундан раҳбар сифатида нимани кутишаётганини аниқлаш. "Ишингни яхшилаш учун сенга қандай ёрдам бера оламан?" деб сўраш. Шундай учрашувларни мижозлар, ҳамкорлар, пудратчилар ва тегишли бўлимлар билан ҳам ўтказиш.
Агар сиз доимо шундай йўл тутсангиз, янги лавозимдаги ходимлар тезроқ ва самаралироқ ўз ўрнини топишади!
Амалиётдаги кузатувлардан илҳомланиб улашилди.
Бизнесингизга ва иш фаолиятингизга муваффақият тилайман!