Мен бутун умр мўъжизаларга ишониб келаман. Улар чиндан ҳам содир бўладими ёки шунчаки…

Мен бутун умр мўъжизаларга ишониб келаман. Улар чиндан ҳам содир бўладими ёки шунчаки ишонч туфайли шундай туюладими, билмайман. Аммо назаримда, ишончнинг моҳияти айнан шунда: агар бирон нарсани уддалай олишингизга ишонсангиз, муваффақият эҳтимоли ортади.
Иккинчи синфда бизга янги ирландиялик ўқитувчи келди. У: "Агар мен Худога ибодат қилсам ва ундан нимадир сўрасам, у менга истаган ҳамма нарсани беради," деди. Ўша куни уйга келиб, Худодан "Мустанг" велосипеди сўраб ибодат қилдим. Отам камбағаллиги сабабли менга велосипед сотиб ололмасди, барча дўстларимда эса "Мустанг" бор эди. Икки ҳафтадан сўнг, мактабдан қайтиб, меҳмонхона орқали ётоқхонамга ўтаётганимда, акам кириб: "Нега бу ерда ўтирибсан? Ошхонамизда нима борлигини кўрдингми?" деди. Бу менинг "Мустанг"им эди. Мен харидорлар лотереясида яшил "Мустанг" велосипедини ютиб олдим, гарчи унда қатнашмаган ва ҳеч қаерга купонлар жўнатмаган бўлсам ҳам!
© Жим Керри