← Барча мақолалар

Муваффақиятни кафолатлайдиган мулоқот усули

· 1 дақиқа ўқиш

Истеъмолчиларнинг ўзлари билан умумий манфаатларни бўлишадиган инсонлар ёки гуруҳларга боғланиб қолишга моил эканлигини биласизми? Албатта билсангиз керак. Бунинг устига, бу ҳол кўплаб қизиқишлар бўйича тўгараклар, клублар, мухлислар уюшмалари ва бошқалар мисолида ўз тасдиғини топган.

Агар илгари буни қилмаган бўлсангиз, албатта бу билимларни реклама кампаниянгизда қўллаб кўринг. Мақсадли аудиториянгизни бирор сабаб билан бирлаштиринг. Нималар ўйлаб топиш мумкин?

Масалан, косметика ёки бошқа аёллар маҳсулотлари интернет-дўконида рўйхатдан ўтган аёлларни нафақат 8 март билан, балки 9 сентябрда нишонланадиган Гўзаллик куни билан ҳам табриклаш мумкин. Уларга спа-салонидаги кичик муолажа учун промокод ёки чегирма купони совға қилса бўлади.

Ёки болалар моллари дўкони янги фарзандли бўлган ота-оналарни чақалоқ туғилиши билан табриклаб турса-чи? Мисол учун, болалар аравачаси ёки каравоти харид қилинаётганда, тилаклар битилган табрик хати ва бир боғлам шар совға қилинса қандай бўларкин?

Ёки суғурта компаниялари учун мисол келтирайлик. Мижоз машинасини суғурталаш учун келди ва агент унинг янги машина сотиб олганини пайқади. Шунда унга табрикнома ва ҳамкор фирмадан қишки шиналарни сотиб олиш учун чегирма купони тақдим этилади. Тахмин қилинг-чи, бу мижоз келгуси йили қаерда суғурта қилдиради?

✅ @umidkhudayberdiev