Иқтисодий ҳолат ибрати ва кузатувлар

Хозирда жамиятимизда иқтисодий пассивлик ва сотиб олиш қобилияти кескин тушиши кузатиляпди.
Бу ҳолатда ҳар бир қатлам азият чекяпди. Лекин энг баландроқ йирик тадбиркорлик субъектлари нолишяпди. Савдолар -90% гача тушган, қатий ҳаражалтарни даромад қоплай олмаяпти. Савдо ва даромад йўқ…
Бунинг ечими сифатида қуйидаги аксиомани келтириш мумкин:
Халқ бой бўлса, давлат бой бўлади,
Давлат бой булса, халқ!
Бунда шундай кўриниш юзага келади - Жамият давлатни бой қилишни истамайди, даромадларини беркитади. Давлат қувлаб ушлаганча солиқ йиғади, жамиятга вақтида йиққан пулини бера олмаслиги оқибатида Халқ да сотиб олиш қобилияти қисман тушади.
Иқтисодиёт доимий айланиш қонунига асосланади.
Халқ иқтисодиётнинг ва давлат хокимиятининг манбаи хисобланади.
Мисол:
Давлатнинг кичик кўриниши бу - Уй ширкати. Ширкат аъзолари пул тўламаса киришда чироқ бўлмайди, лифт ишламади!
Қоронғуда қоқилиб бошингизни ёрганингизда чўнтагингиздаги иқтисод қилиб қолинган оз миқдордаги пул малҳам бўлолмайди.
Ечимлар:
Жамият ва давлат муносабатдарида илиқлик кайфиятини шакллантириш зарур, акс холла Давлат ўзининг зўрлик апаратини ишлатаверишга тўғри келади.
Бу ҳолатда доимий айбдорни излаш ечим бўлолмайди!