← Барча мақолалар

Кўп вазифалилик

· 1 дақиқа ўқиш

(Многозадачность)

Бир вақтни ўзида бир неча ишни бажариш ёки бизнесда бирданига бир неча лоиҳани юритиш эътиборни тарқоқалишига олиб келади.

Кўп вазифани бир вақтда бажариш компьютер техникасига хос, инсон эса бир вақтни ўзида битта вазифани яхши уддалайди.

Кўп вазифалик сизнинг чекланган қувватингизни сарфлаб, натижада самарадорлигингиз пасайишига олиб келади.

Бунга кун давомида майда кераксиз ишларга - кераксиз қўнғироқлар, ижтимоий тармоқларга чалғиш ва бекорчи учрашувларни ҳам келтириш мумкин.

Унутманг!
Эътиборингиз ва қувватингиз қимматли валютангиз!
Уни арзон гаровга алмашманг!

✅ @umidkhudayberdiev